Samsung компанияси Galaxy E7 ва E5’нинг расмий тақдимотини ўтказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung компанияси Galaxy E7 ва E5’нинг расмий тақдимотини ўтказди

Технология 7-01-2015, 11:59 1 391
Samsung компанияси Galaxy E7 ва E5’нинг расмий тақдимотини ўтказди

Samsung компанияси янги – Galaxy E7 ва E5 смартфонларининг расмий тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда Samsung Tomorrow хабарига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

Бунгача ушбу смартфонлар ҳақида фақат миш-мишлар юрганди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилма дастлаб Ҳиндистон бозорига чиқарилади, бироқ кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам чиқарилиши мумкин.

Galaxy E7 ва E5 смартфонлари мос равишда 5,5 ва 5 дюймли сенсор дисплейлар билан таъминланган. Ушбу қурилмалар флагман моделлар ҳисобланмаса-да, компания ушбу смартфонларни кучли, чиройли ва қулай, муҳими, ёшларбоп деб таърифламоқда.

Смартфонларнинг қалинлиги 7,3 миллиметрдан ошмайди. Samsung Galaxy E7 ва E5’нинг иккисида ҳам иккитадан сим-картада фойдаланиш мумкин. Биринчи қурилманинг нархи 23 минг рупий (тахминан 364 доллар) бўлса, иккинчиси эса 19,3 минг рупий (тахминан 305 доллар)га баҳоланмоқда.

Фото: ferra.ru


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.