Xiaomi нархи 65 доллар бўлган смартфон чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi нархи 65 доллар бўлган смартфон чиқаради

Технология 10-01-2015, 11:12 1 766
Xiaomi нархи 65 доллар бўлган смартфон чиқаради

Хитойда Xiaomi’нинг янги смартфони сертификатлашдан ўтди. Маълумотларга кўра, унинг нархи 700 юан, тахминан 65 доллар бўлади ва Redmi бренди остида ишлаб чиқарилади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Нархнинг бу қадар арзонлигига қарамай, смартфон яхши кўрсаткичларга эга. Унга 4,7 дюймли HD-экран, 1,6 ГГц частотада ишлайдиган тўрт ядроли Leadcore процессори, 8 Мп камера, 1 ГБ тезкор ҳамда 8 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Смартфон 2та SIM картада ишлаш имконига эга.

Ҳозирча смартфоннинг қачон сотувга чиқиши номаълум.

Фото: Kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.