WhatsApp Chrome браузерлари ва Android, Windows, Blackberry смартфонлари учун веб-клиентни ишга туширди

  • Технология
  • 22-01-2015, 17:28
  • 1 400
  • WhatsApp мессенжерининг Chrome браузерлари ҳамда Android, Windows, Blackberry смартфонлари учун мўлжалланган веб-версияси ишга туширилди, дея хабар бермоқда «Siliconrus.com».

    WhatsApp веб-клиентидан фойдаланиш учун Android, Windows ёки Blackberry’даги мессенжернинг сўнгги версияси ёрдамида web.whatsapp.com саҳифасига қўйилган QR-кодни сканерлаб олиш зарур. Шу билан бирга, сервис ишлаши учун телефон доимий равишда тармоққа уланган бўлиши керак.

    Apple платформаси чеклангани туфайли, веб-клиентни iOS фойдаланувчилари ишлата олмайди.

    Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp’даги янгиланишни ўз Twitter’ида шарҳлар экан, сервис ҳали-ҳамон 2012 йилда юрганини таъкидлади.

    Манба: www.Daryo.uz