Beeline Саудия Арабистон роумингидаги барча SMS ва қўнғироқлар учун Умра вақтида чегирма бермоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Саудия Арабистон роумингидаги барча SMS ва қўнғироқлар учун Умра вақтида чегирма бермоқда

Технология 15-02-2016, 12:43 3 615
Beeline Саудия Арабистон роумингидаги барча SMS ва қўнғироқлар учун Умра вақтида чегирма бермоқда

Beeline Умра вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда. Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.

Чегирмалар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) оператори тармоғида 12 февралдан 4 майгача қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:

• кириш қўнғироқлари

• Саудия Арабистон бўйлаб маҳаллий чиқиш қўнғироқлари

• Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари

• SMS

• Интернет

Юқорида келтирилган барча йўналишлар учун қўнғироқлар нархи дақиқасига $1,30 ташкил қилади. Бир SMS нархи $0,15 ташкил қилади, Интернет учун эса $0,50 ташкил этди.

Zain оператори абонентларимизнинг телефон экранларида “Zain SA”, “42004” ёки “KSA04” сифатида кўринишга эга бўлиши мумкин.
loading...


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.