Samsung компанияси робот, дрон ва виртуаль реаллик системаларини яратиш билан шуғулланмоқчи

  • Технология
  • 11-02-2015, 11:28
  • 1 219
  • Samsung компанияси робот, дрон ва виртуаль реаллик системаларини яратиш билан шуғулланмоқчи

    Samsung компанияси ИТ-бозоридаги истиқболли йўналишларга алоқадор тадқиқот ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи махсус гуруҳ тузгани ҳақида маълум қилди.

    Янги гуруҳга Samsung мобиль бизнезининг раҳбари Шин Йонг-Кюн бошчилик қилади. Гуруҳ инновацион бизнес-лойиҳалар билан шуғулланади. Уларнинг орасига виртуаль реаллик системаси, автомат учув қурилмалари, 3D-принтерлар, роботлар ва автопилотли автомобиллар киради.

    Гуруҳнинг яратилишига асосий сабаблардан бири сўнгги вақтларда компания смартфонларига бўлган талабнинг камайиши бўлди. Бундан ташқари, электроника бозорида ҳам компаниянинг ишлари ҳавас қиларли даража эмас.

    Манба: www.kun.uz