Artel кексалар учун мўлжалланган Z10 телефонини чиқарди

  • Технология
  • 12-02-2015, 18:34
  • 4 024
  • Artel кексалар учун мўлжалланган Z10 телефонини чиқарди

    Ўзбекистоннинг Artel компанияси кекса кишиларга мўлжалланган Artel Z10 телефонини чиқарди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». У бошқа моделлардан тугмалари ва экрани ҳажми катталиги, товуши баландлиги ва функциялари камлиги билан ажралиб туради.

    З10 2 дюйм 370×240 пикселли QVGA-экран, 0,3 мегапикселли камера, ички FM радиоприёмники, баланд динамикка эга. Аккумулятори сиғими 1000 мА/с га тенг. Телефонга бир вақтнинг ўзида иккита SIM-картани жойлаш мумкин.

    Пойтахт бозорларида моделни 170 минг сўмга, компания интернет-дўконида эса 147 500 сўмга харид қилиш мумкин.

    Манба: www.daryo.uz