Рим Папаси Инстаграмда расмий саҳифасини очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рим Папаси Инстаграмда расмий саҳифасини очди

Технология 16-03-2016, 23:08 707
Рим Папаси Инстаграмда расмий саҳифасини очди

Рим Папаси Франциск 19 мартдан инстаграмда Franciscus номи билан саҳифа юритишни бошлайди. Бу ҳақда Италиянинг ANSA нашрига асосланиб "Газета.ру" хабар бермоқда.

Аввалроқ, Рим Папаси Instagram асосчиси Квин Систром билан ёпиқ учрашув ўтказди. Систром учрашув чоғида Instagramда чоп этилган энг таъсирчан тасвирларни ўз ичига олган фото китоб совға қилди. Январ ойида Рим Папаси Apple бош ижрочи директори Тим Кук билан учрашди. Учрашувда у интернетни "Худонинг совғаси" ва соғлом жамият қуриш майдони деб атаган эди.

Ватиканда Рим Папасининг Instagramда аллақачон расмий сахифаси мавжуд бўлиб, унга 80 мингга яқин фойдаланувчилар обуна бўлган. Рим Папасининг ўзи 2012 йилда твиттерда саҳифа очган бўлиб, ҳозирги кунда саҳифаларни 8,87 млн фойдаланувчилар ўқимоқдалар.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.