АҚШ ҳукумати 1996 йилдан бери компьютерлар ёрдамида Мексикани кузатиб келган, деб маълум қилди компьютер хавфсизлиги билан шуғулланувчи Россиянинг “Касперский Лабораторияси” компанияси вакили.
Лабораториянинг Лотин Америкасидаги мутахассиси Дмитрий Бестужевнинг сўзлари қараганда, гап катта миқёсдаги жосуслик ҳақида бормоқда. Бестужев Мексиканинг Excelsior нашрига берган интервьюсида Мексика ва бошқа бир қатор давлатларга ўз вақтида сотилган миллионлаб компьютерларнинг қаттиқ дискларида ҳарбий жосус-дастур ўрнатилганлигини маълум қилган.
“Бу дастурнинг қурбонлари орасида ҳукумат ва дипломатик муасссасалар, телекоммунакацион компаниялар, аэрокосмик агентликлар, энергетика корхоналари, ядровий ва илмий марказлар бўлган”, деб айтди Бестужев.
Аввалроқ “Рейтер” агентлиги “Касперский Лабораторияси” ўтказган тадқиқотларга асосланиб, АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги дунёдаги кўпчилик компьютерлардаги маълумотларни ушлаб олувчи жосуслик дастурини яратганини маълум қилганди. Агентликнинг маълумотларига кўра, “Касперский Лабораторияси” мутахассислари 30 та давлатда бундай дастурлардан биттаси ёки бир нечтаси билан зарарланган компьютерларни аниқлашган. АҚШ Давлат департаменти бу хабарга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
Лабораториянинг маълумотларига кўра, бу дастур билан зарарланган компьютер дисклари ичида Western Digital, Seagate Technology, Toshiba, IBM, Micron Technology ва Samsung Electronics компаниялари ишлаб чиқарган қаттиқ дисклар бўлган.
Бестужев Мексика бундай кузатувларнинг асосий нишонларидан бири бўлган, деб ҳисобламоқда, чунки бу давлат тез ривожланаётган иқтисодиётга эга бўлган давлатлар қаторига киради ҳамда рақобатбардошликда муваффақиятга эришишни таъминлаш борасида зарурий маълумотларга эга бўлиши мумкин деб ҳисобланади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади