Beeline март ойида абонентлар тарафидан энг кўп берилган саволларнинг ТОП-5талигини тузди

  • Технология
  • 25-03-2016, 00:14
  • 1 096
  • Beeline март ойида абонентлар тарафидан энг кўп берилган саволларнинг ТОП-5талигини тузди

    Beeline март ойи давомида ижтимоий тармоқларда абонентлар тарафидан энг кўп берилган саволларнинг ТОП-5талигини тузди.

    Рейтингнинг биринчи поғонасидаги савол: “Мен SIM-картамни йўқотиб қўйдим. Уни қандай қилиб тез тиклашим мумкин?”

    Жавоб: Аввалам бор компанияга SIM-карта йўқолгани ҳақида 0611 ёки +998901850015 орқали хабар бериш лозим, кейин эса Beeline офисларидан бирига паспорт ташриф буюриб SIM-картани тиклаш лозим. SIM-картани алмаштириш нархи – $0,50.

    Иккинчи ўриндаги савол: “Менда қайси тариф режаси эканини унутди. Офисга келмасдан бу маълумотни балсам бўладими?”

    Жавоб: *110*05# буюғини териш лозим. SMS орқали тариф режаси номи юборилади.

    Учинчи ўриндаги савол: “Хисоб $5 ва ундан ортиқга тўлдирилганда қандай қилиб бонус олишим мумкин? Бу қандай хизмат?”

    Жавоб: Россиядаги Beeline абонентлари Beeline Uzbekistan абонентларига пуллик бонусларни тақдим этишлари мумкин. Бунинг учун Россиядаги яқинингизга хисобни тўлдириш ҳақидаги сўровни *143*(Россиядаги абонент рақами)# оқрали жўнатиш лозим.

    Тўртинчи ўриндаги савол: “Арзон нархда интернет-пакетларни ҳарид қилиш мумкинми?”

    Жавоб: Ҳа. Мумкин. Бунинг учун Beeline Uzbekistan мобил иловасини юклаб олиб. Илова ёрдамида интернет-пакетларни 10%га бўган чегирмалар билан ҳарид қилиш мумкин.

    Ва сўнги бешинчи савол: “Ҳалқаро қўнғироқлар учун энг арзон тариф режаси қайси?”

    Жавоб: Биз ҳалқаро мулоқот учун “Соседи+” тариф режасини таклиф этамиз. Ушбу тариф режасини ёқтириш учун *110*527# USSD-сўров жўнатиш лозим.
    Теглар: Beeline