22:26 / 19.02.2015
6 030

Facebook жаҳон иқтисодиётига чорак триллион доллар олиб келганини маълум қилди

Facebook жаҳон иқтисодиётига чорак триллион доллар олиб келганини маълум қилди

Facebook буюртмасига биноан Deloitte томонидан эълон қилинган «Facebook’нинг глобал иқтисодиётга таъсири» ҳисботида компания жаҳон иқтисодиётига 227 миллиард доллар олиб келиб, ўтган йили 4,5 миллиондан ориқ иш ўрни яратилишига ёрдам бергани қайд этилган, деб хабар бермоқда «Index.uz».

«Тадқиқотимиз кўрсатдики, Facebook глобал иқтисодиётининг ривожланишига инсонлар ва корхоналар ўртасидаги алоқаларни шакллантириш учун янги имкониятлар яратиш, маркетинг тўсиқларини камайтириш ва инновацияларга эътибор қаратиш орқали ёрдам беришда давом этади», − дейилади ҳисоботда.

Ўз навбатида, кўплаб таҳлилчилар ҳисоботда эълон қилинган рақамларга шубҳа билан қараган. Жумладан, Facebook’нинг ўрни ошириб кўрсатилгани, у бўлмаганда ҳам одамлар мулоқот қилиш учун, реклама бериш учун бошқа платформаларни топишлари қайд этилган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook жаҳон иқтисодиётига чорак триллион доллар олиб келганини маълум қилди