Apple компаниясининг сунъий интеллект борасидаги эҳтиёткор стратегияси ўзини оқлайдими?

Йиллар давомида Apple сунъий интеллект (AI) пойгасида ортда қолаётганликда айблаб келинди. Кўплаб таҳлилчилар компаниянинг аниқ стратегияси йўқлиги унинг нуфузига путур етказиши ва iPhone савдосига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда эди. Бироқ, яқинда тақдим этилган янгиланишлар Apple ўзининг энг йирик AI лойиҳасини — Google Gemini билан ҳамкорликда такомиллаштирилган Siri тизимини намойиш этди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Apple дастурий таъминот муҳандислиги бўйича вице-президенти Краиг Fedеригҳи таъкидлашича, кўплаб компаниялар сунъий интеллектни шунчаки технология учун ривожлантирмоқда. Apple эса асосий эътиборни фойдаланувчилар учун қулай ва интуитив маҳсулотлар яратишга қаратган. Бу ёндашув жамиятда AI борасидаги салбий қарашлар ва иш ўринларини йўқотиш қўрқуви кучайган бир пайтда Apple'ни фойдаланувчи тарафидаги бренд сифатида кўрсатмоқда.
Янги Siri энди электрон почта ёки хабарлар орасида кўмилиб кетган маълумотларни осонгина топиши, экрандаги контентни таҳлил қилиши ва Google Gemini ёрдамида интернетдан энг сўнгги маълумотларни тезкорлик билан етказиб бериши мумкин. Энг муҳими, бу функциялар барча Apple қурилмаларида узвий боғланган ҳолда ишлайди.
Apple ўзининг виртуал ёрдамчисини операцион тизим даражасида AI билан бойитиши орқали рақобатчиларига жиддий зарба бермоқда. App Store орқали тарқаладиган бошқа AI иловаларидан фарқли ўлароқ, Apple'нинг тизимли интеграцияси фойдаланувчиларга мисли кўрилмаган қулайлик ва тезкорликни вада қилмоқда.





























Изоҳлар 0
…