Ҳиндистонлик 526 тишли бола операция қилинди

  • 20 октябрь 2019, 07:07
  • 1 564
  • Тиббиёт
  • Ҳиндистонлик 526 тишли бола операция қилинди
    Ҳиндистонлик шифокорлар етти ёшли боланинг оғзидаги рекорд миқдордаги 526 тишни ўз ичига олган ўсмани олиб ташлашди, дея хабар беради Жанубий Ченнайдаги тиббий гуруҳ.

    "200 граммни ташкил қилган ушбу ўсма боланинг пастки ўнг жағида жойлашган эди,"- дейди операцияни ўтказган Савеэтҳа стоматология коллежи ва касалхонасининг шифокори Центилнатҳан П.

    "У бизга жағидаги шиш ҳақида шикоят қилди", -дейди Центҳилнатан. Ваҳоланки, бу шиш болани уч ёшидан буён безовта қилиб келган.

    "Биз курашаётган ушбу касаллик юзлаб шикастланмаган янги тишлардан иборат бўлиб, жудаям хавфли ўсимта эди", -дейди у. Шу сабабли ҳам болани тезлик билан операция қилишди. Ҳиндистон шифокорлари унинг олиб ташланган тишлари дунё рекорди эканлигини иддао қилишмоқда.

    "Шикастланмаган тишлари бўлган ўсма одатда ирсий ҳолат бўлиб, тиш жароҳати каби ташқи омиллар туфайли юзага келади,"- деди шифокор. "Бола тузалиб кетди ва уч кундан кейин уйига кетиш учун рухсат берилди", дея қўшимча қилди у.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ҳиндистонлик 526 тишли бола операция қилинди