Хитой компанияси Самарқандда ўғит заводи қуради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой компанияси Самарқандда ўғит заводи қуради

Узбекистон 20-02-2015, 16:29 1 125
Хитой компанияси Самарқандда ўғит заводи қуради

Хитойнинг CMEC (China Machinery Engineering Corporation) компанияси 2015 йил охиригача Самарқандда NPK-ўғит ишлаб чиқариш бўйича завод қуради, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

CМЕC «Ўзкимёсаноат» ДАК билан «Самарқандкимё» АЖ базасида заводнинг технологик қисмини қуриб, тайёр ҳолда топшириш бўйича шартнома имзолаган.

Янги заводнинг лойиҳада кўзда тутилган қуввати 240 минг тонна NPK-ўғитга тенг. Умумий қиймати 20 миллион долларга тенг лойиҳани молиялаштириш «Ўзкимёсаноат»нинг хусусий маблағлари ва CМЕC’нинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади.

NPK-ўғит комплекси турли нисбатлардаги азот, фосфор ва калийни ўз ичига олади.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.