Тошкентдаги бекатлардан бирида телефонларни қувватлаб олиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги бекатлардан бирида телефонларни қувватлаб олиш мумкин

Узбекистон 20-04-2016, 11:08 950
Тошкентдаги бекатлардан бирида телефонларни қувватлаб олиш мумкин

Метронинг «Ойбек» станцияси яқинидаги автобус бекатидан фойдаланувчи Тошкент жамоат транспорти йўловчилари учун мобиль қурилмаларни қувватлаб олиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда "Gazeta.uz" хабар берди.

Лойиҳа шаҳарда тўхташ комплексларини ўрнатиш билан шуғулланувчи JCDecaux UZ агентлиги томонидан Bravo Pharma фармацевтика фирмаси реклама кампанияси доирасида амалга оширилди.

JCDecaux UZ`нинг «Газета.uz»га хабар қилишича, бу Ўзбекистон пойтахтидаги телефон ва бошқа гаджетларни қувватлаш мумкин бўлган илк бекат ҳисобланади. Бунинг учун юқори даражадаги гавжум бўлган жой — яқинида метро станциясидан ташқари олий таълим муассасалари ва бошқа муассасалар ўрин олгани инобатга олинди.

Реклама берувчиларни шу турдаги намуна қизиқтирган тақдирда, бошқа бекатлар ҳам шундай қурилма билан жиҳозланиши таъкидланди.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.