21 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

  • Узбекистон
  • 20-04-2016, 19:11
  • 1 459
  • 21 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    Darakchi.uz сайтидa берилган маълумотга кўра, 21 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

    Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади. 2500 метрдан баланд ҳудудларда кўчки бўлиш хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.