Тошкент вилоятида жиноятчи 16 ёшли ўғлини қотилликка шерик қилди

  • Узбекистон
  • 2-12-2014, 18:06
  • 2 437
  • Тошкент вилоятида жиноятчи 16 ёшли ўғлини қотилликка шерик қилди

    Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи Олим Бахтиёров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 1998 йилда туғилган ўғли Нодир Бахтиёров билан жиноий режа тузди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.

    Мудҳиш режага асосан, Нодир такси гаплашиш учун туман марказига чиқади. Lacetti русумли автомашина эгаси белгиланган жойга боришга розилик билдиради. Машина О. Бахтиёровнинг хонадонига келиб тўхтагач, Нодир уйдан юк олиб чиқишини айтиб, ҳайдовчини ичкарига бошлайди.

    Ичкарида эса О. Бахтиёров тўсатдан ҳайдовчига ҳужум қилади. Уни болта билан бир неча марта уриб, сўнг бўғиб ўлдиради. Мазкур жиноят юзасидан суд О. Бахтиёровни 22 йилга, ўғли Н. Бахтиёровни эса 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

    Фото: Conservative Home
    Текст: Daryo.uz