Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Нурафшон» номли яна бир маданият ва истироҳат боғи ишга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Нурафшон» номли яна бир маданият ва истироҳат боғи ишга тушди

Узбекистон 25-04-2016, 17:43 2 221
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Нурафшон» номли яна бир маданият ва истироҳат боғи ишга тушди

23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Нурафшон» номли яна бир маданият ва истироҳат боғи ишга тушди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Ушбу боғ анча йиллар олдин қурилган бўлиб, уни “Оймома” номи билан хотирлашади. 2000-йилларга келиб боғ ташландиқ ҳолатга келиб қолган эди. аттракционли, ёзги кинотеатрга эга улкан майдонда ястаниб ётган боғ 20 йил қаровсиз қолдирилган эди.

Айни дамда боғ таъмирлашдан чиққан бўлиб, атракционлар янгиланган, ўриндиқлар ўрнатилган ҳамда йўлаклар ва аллеялар барпо этилган. Унда Европа ва миллий тамолар ошхонаси ҳам ишлаб турибди. Тошкент ва меҳмонлар аллақачон боғнинг янги очилган чиройидан баҳраманд бўлишмоқда.







loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.