Курск вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

  • Узбекистон
  • 23-02-2015, 11:15
  • 1 577
  • Курск вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

    Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит куннинг тунги пайти Украина ҳудудидан Россия ҳудудига пиёда ўтган. Чегарачилар уни Курск вилоятининг Рилск шаҳрида қўлга олишган.

    Вилоят бўйича Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, бу йигитга 2017 йилнинг ёзигача Россия ҳудудига кириш тақиқлаб қўйилганига қарамасдан, у Россия чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтган. Унинг айтишича, у буни Россияда яшаш ва ишлаш учун қилган.

    Қоидабузар ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Унга нисбатан чегарани ноқонуний ўтганлик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.

    Манба: www.kun.uz