Аграр университети олимлари оғирлиги 1 килограммли лимон навини яратишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аграр университети олимлари оғирлиги 1 килограммли лимон навини яратишди

Узбекистон 28-04-2016, 16:08 1 229
Аграр университети олимлари оғирлиги 1 килограммли лимон навини яратишди

Тошкент давлат аграр университети олимлари тўққизинчи ҳудудий инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида мевасининг оғирлиги 1-2 килограммгача етадиган янги лимон навини намойиш этишди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Янги технологиялар асосида етиштирилган ушбу мева нави экилганидан тўрт йил ўтиб ҳосил бера бошлайди. Оддий лимон нави эса беш йилда ҳосил беради. Янги нав юқори ҳосилдорлиги билан ҳам ажралиб туради – бир гектар ердан 70-75 тонна лимон етиштириш мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.