3 май об-ҳаво маълумоти

  • Узбекистон
  • 2-05-2016, 15:49
  • 1 564
  • 3 май об-ҳаво маълумоти

    Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона
    вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, момақалдироқ пайтида секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 14-19, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.

    Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда кучайиб, секундига 15-20 метргача етади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.