Тошкентда 4 май куни қисқа муддат ёмғир ёғиши мумкин

  • Узбекистон
  • 3-05-2016, 23:14
  • 1 649
  • Тошкентда 4 май куни қисқа муддат ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 май, чоршанба куни ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

    Хабар беришларича, 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +3…+8 даража, Тошкент шаҳрида +12…+14 даража илиқ бўлади. Қолган ҳудудларда +10 даражадан +20 даражагача ўзгариб туриши мумкин.

    4 май куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +15…+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20 даражадан +30 даражагача ўзгариб туриши мумкин.

    Чоршанбага ўтар кечаси ва кундузи Тошкент шаҳрида, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг ҳамда тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддат ёмғир ёғиши мумкин.