16 май куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

16 май куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади

Узбекистон 15-05-2016, 19:57 1 200
16 май куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 16 май, якшанба куни ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» марказига асосланиб "Дарё" хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 16 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли жойларида +5…+10 даража, Тошкент шаҳрида +15…+17 даража, мамлакатнинг қолган ҳудудларида эса +13…+20 даража оралиғида илиқ бўлади.

Якшанба куни кундузи Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +32 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарёда +33 даражагача илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10…+15 даража, Тошкент шаҳрида +23…+25 даража, қолган ҳудудларда +28 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

16 май бутун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айни вақтда, Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши эҳтимоли бор.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.