Тошкентда шамол ва ёмғир натижасида дарахтлар ағдарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда шамол ва ёмғир натижасида дарахтлар ағдарилди

Узбекистон 16-06-2016, 02:21 1 051
Тошкентда шамол ва ёмғир натижасида дарахтлар ағдарилди

Тошкент бироз қаттиқ шамол бўлди дегунча катта дарахтларнинг ағдарилиши одатига ҳолга айланиб қолди. Аввалроқ, Тошкентда юз берган кучли шамол оқибатида бир қанча дарахтлар автомобилларнинг устига ағдарилиб, жиддий зарар етказгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берди.

Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг маълумотига асосланиб Qalampir.uz ёзишича, сиз суратларда кўриб турган ҳодиса Тошкентнинг Содиқ Азимов кўчасида содир бўлган. Маълумотларга қараганда, катта автомобиль йўли четидаги дарахтлардан бири кучли шамол ва ёқингарчилик сабаб ўз мувозанатини сақлай олмай, йўлга йиқилган.

Дарахтнинг туйқусдан ағдарилиши натижасида ҳеч кимга зарар етмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.