Тошкентда 18 июнь куни ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади

  • Узбекистон
  • 17-06-2016, 19:03
  • 1 449
  • Тошкентда 18 июнь куни ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистонда 18 июнь, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

    18 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +8…+13 даража, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража, қолган ҳудудларда +18…+25 даража илиқ бўлади.

    18 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даража, Тошкент шаҳрида +33…+35 даража, Фарғона водийси вилоятларида +28…+33 даража, қолган ҳудудларда +38…+40 даражагача иссиқ бўлади.