Ўзбекистон ОТМларида ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди

  • Узбекистон
  • 20-06-2016, 17:12
  • 2 681
  • Ўзбекистон ОТМларида ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди

    20 июндан Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида абитуриентлардан 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёни бошланди. Қабул комиссияси 20 июлга қадар фаолият кўрасатади.Бу ҳақда "Uz24.uz" сайти ёзмоқда.

    Комиссиялар 09:00 дан 18:00 гача ишлайди.

    Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    - таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
    - ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
    - 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
    - фуқаролик паспорти нусхаси;
    - 3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;
    - халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;
    - муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентнинг тегишли тавсияномаси.