Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди

Узбекистон 23-06-2016, 12:04 1 285
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди

22 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кенг қамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди, дейилади "Кун" нашрида.

Бу ҳужжат Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув якунида имзоланган.

Бу келишув Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни стратегик ҳамкорлaр даражасига оширади.

Томонлар шунингдек, техник-иқтисодий, инвестицион, ташқи сиёсатдаги ҳамкорлик, ўзаро савдо алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек нефть ва газ саноати ҳамда транспорт соҳасида 200 млн долларлик ҳажмдаги кредит келишувлари кўзда тутилган 7та ҳужжат имзоланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.