Туркманистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркманистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди

Узбекистон 23-06-2016, 12:25 1 521
Туркманистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисига меҳмон сифатида таклиф этилган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Кун” нашри хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.