10:32 / 28.02.2015
10 920

Наманганда уйини қиморхонага айлантирган фуқаро 2 йилга озодликдан маҳрум этилди

Наманганда уйини қиморхонага айлантирган фуқаро 2 йилга озодликдан маҳрум этилди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи фуқаро қадрдон улфатларини чақириб, қимор ўйнаб, пул топмоқчи бўлди, деб хабар беради «Uz24.uz» «Диёнат» газетасига таяниб.

Дастурхонга қўйилган турли спиртли ичимликлардан иборат меҳмондорчилик қуюқ бўлди. Шунда хонадон эгаси меҳмонлар ўтирган уйга қўлида қарта билан ташриф буюрди.

Ўйин қизигандан қизиди: қимор учун тикилган пул миқдори ҳам ортиб борди. Бироқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари мазкур хонадондаги қиморбозликдан хабар топиб, уни тўхтатиш мақсадида тезкор чора кўрди. Хонадонга билинтирмай кириб келган қонун посбонлари қиморбозларни қўлга олди.

Бу ишнинг бошида туриб, уйини қиморхонага айлантирган фуқаро асосий жиноятчи сифатида ҳибсга олинди. У жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қолган қартабозлар ҳам қонун доирасида жазога тортилди.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманганда уйини қиморхонага айлантирган фуқаро 2 йилга озодликдан маҳрум этилди