Тошкентда 7 июль куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда 7 июль куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

Узбекистон 6-07-2016, 23:14 1 347
Тошкентда 7 июль куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

7 июль, якшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 7 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ, Тошкент шаҳрида +35…+37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.