Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси вақтинча ёпилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси вақтинча ёпилди

Узбекистон 22-08-2016, 14:19 2 283
Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси вақтинча ёпилди

Ўзбекистон Мустақиллик байрамига тайёргарлик арафасида Қирғизистон билан чегара вақтинча ёпди. Бу ҳақда спутник нашрига асосланиб Sof.uz хабар беради.

«Ўзбекистон 22 августдан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасидаги назорат пунктларини ёпди. Учинчи давлат фуқаролари чегарадан одатий тартибда ўтказилади», — деб хабар қилган манба.

Хабарда таъкидланишича, шунингдек, ўз юртига қайтиб келаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига чегарани кесиб ўтишларига рухсат берилади.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.