1 сентябрь куни байрам тадбирлари Тошкентнинг қайси ҳудудларида ўтказилиши маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

1 сентябрь куни байрам тадбирлари Тошкентнинг қайси ҳудудларида ўтказилиши маълум қилинди

  • Узбекистон
  • 30-08-2016, 14:09
  • 3 047
  • 1 сентябрь куни байрам тадбирлари Тошкентнинг қайси ҳудудларида ўтказилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 12та нуқтасида ўтказилади. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

    Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 июлидаги 122-ф-сонли фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан 2016 йил 1 сентябрь куни соат 11:00дан 18:00гача пойтахтдаги хиёбон ва истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган халқ сайили ҳамда байрам тадбирлари режаси тасдиқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида маълум қилинган.

    Қуйида байрам маросимлари ўтказиладиган ҳудудлар келтирилган

    - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи;
    - Абдулла Қодирий номидаги боғ;
    - Бобур номидаги боғ;
    - Мирзо Улуғбек номидаги боғ;
    - Фурқат номидаги боғ;
    - Ғафур Ғулом номидаги боғ;
    - Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон;
    - Ўзбекистон Давлат цирки олдидаги майдон;
    - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази олдидаги майдон;
    - «Бахт диёр» гузари олдидаги майдон;
    - «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи;
    - «Қуёшча нури» маданият ва истироҳат боғи.

    loading...