Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида дала текширувлари ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида дала текширувлари ўтказилди

  • Узбекистон
  • 31-08-2016, 13:42
  • 1 261
  • Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида дала текширувлари ўтказилди

    24 29-август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизматига асосланиб "Газета.uz" хабар қилди.

    Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланди. Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.

    Учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида бўлиб ўтди