БМТ бош котиби Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

БМТ бош котиби Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

Узбекистон 3-09-2016, 13:53 1 455
БМТ бош котиби Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафотидан чуқур қайғуга ботди. У ўз баёнотида марҳумнинг оиласи, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлигини билдирди.

БМТ раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал хавфсизликни кучайтириш, шунингдек, 2009 йилда кучга кирган Марказий Осиёда яжро қуролидан ҳоли ҳудуд шартномасининг илғор ташаббускори эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бош котиб БМТнинг Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан келгусида ҳам яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканини тасдиқлади.

Манба: Газета.uz


Теглар: Islom Karimov

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.