Рамзан Қодиров ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рамзан Қодиров ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди

Узбекистон 4-09-2016, 12:22 2 072
Рамзан Қодиров ўзбек халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан кўплаб давлат раҳбарлари ва ҳукуматлар вакиллари ўзбек халқига ўз ҳамдардлигини билдиришмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифасида шу муносабат билан таъзиясини изҳор этди.

"Оллоҳнинг иродаси билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли поёнига етди. Мен ўзбек халқи, шунингдек Ислом Абдуғаниевичнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин", - дейилган Қодировнинг мурожаатида.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.