16:53 / 06.09.2016
7 642

Владимир Путин: Ўзбекистон халқи Россияни энг ишончли дўсти сифатида билиши мумкин

Владимир Путин: Ўзбекистон халқи Россияни энг ишончли дўсти сифатида билиши мумкин

Бугун Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандда бўлди. У ташриф давомида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

У маълум қилдики, ўзбек халқи ва республика раҳбарияти Россиянинг энг ишончли дўст сифатида ҳисоблаши мумкин.

У Россия «Ислом Каримов томонидан бошланган ишлар давом эттирилиши» тарафдори эканини қайд этган.

«Биз ўз томонимиздан ушбу ҳамкорликдаги ишлар ривожланиш йўли янада равнақ топиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўзбек халқини, Ўзбекистон раҳбариятини қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада бизга энг ишончли дўстга ишонгандек ишонишингиз мумкин», — дея унинг сўзларини келтиради РИА «Новости».

Россия раҳбари қайд этиб ўтганки, Ислом Каримов икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиши учун замин яратди.

Путин Ўзбекистон ва Россия муносабатлари стратегик шериклик асосида қурилганини таъкидлаган.

«Биз ҳамиша бу муносабатларни қадрлаганмиз», деган Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Владимир Путин: Ўзбекистон халқи Россияни энг ишончли дўсти сифатида билиши мумкин