Ўзбекистон республикаси президенти сайлови 3 ой мобайнида ўтказилади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилган.
"Парламентнинг бугунги қўшма йиғилишида президент сайловлари аниқ санаси кўриб чиқилмади, бу Марказий Сайлов Комиссияси ваколатига киради. Конституцияга мувофиқ, сайлов 3 ой мобайнида ўтказилади", — дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ мажлисда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги президентлик сайлови 2015 йилнинг мартида ўтказилганди. Ўзбекистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Мамлакатда охирги парламент сайловлари 2014 йилнинг декабридан 2015 йилнинг январигача бўлган муддатда ўтказилганди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди