ТЕМИРЧИНИНГ ЎҒЛИ Аҳмаджон Отажонов ҳикоя қилади :
— Айни қирқ ёшга тўлган қирчиллама пайтим. Сал ўйинқароқлигим бормиди, ё ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги чарчатдими, бу азобу-уқубатларнинг менга нима кераги бор дедим-да, иш жойимни ўзгартиришга қарор қилдим. Эрталаб Тўрткўлга йўл олдим. Отамни уста Бекжон дердилар. Темирчилик касби орқали у кишини ҳамма танир, ҳурмат қиларди. Отам, арзимни эшитиб турдилар-да, узоқ ўйга толдилар.
Сўнгра :
— Мени биласан-а, — дедилар. – Бутун умрим темирчилик билан ўтди. Бирим икки бўлгани йўқ. Совет даврида темирчилар, мисгарлар, косиблар, дурадгорлар бўйнида “план” деган нарса бор эди. Эртадан кечгача ишлаб, умримиз “план” топшириш билан ўтарди. Ислом Каримов келиб косамиз оқарди. Бўйнимиздан “план”ни ҳам, “налог”ни ҳам олиб ташлади. Биз оддий одамларнинг “дод”имизга етди. Худо иқбол бериб, сен шу одамнинг қўл остида ишлаяпсан. Сенинг ишинг темирчиникидан қийинми ? – дедилар.
— Ҳа, ота! Менинг ишим темирчиникидан қийин. Бир кунда уч-тўрт соат ухлайман. Бу одам бизни молага қўшган хўкиздай ишлатади. Ўзи тинмайди, бизни ҳам тинчитмайди. Ҳаммамиздан бир чақирим олдинда юради, ортларидан югуриб етолмаймиз, кейин бошимизда таёқ синаверади, — дедим.
— Одам ишдан ўлмайди, — деди отам. – Ислом Каримов халқ учун хизмат қилаяпти. Бу одам бир кунда еса бир коса овқат ейди. Кийса битта кастюм кияди. Ҳеч маҳал иккита кастюм киймайди. Ёки икки коса овқат емайди. Аммо тинмай ишлайди. Халқ учун ишлайди. Ўз ишингни яхши кўрсанг, қийинчиликларнинг қийинчилиги қолмайди. Ҳаммаси осон кўчаверади. Бизнинг ерларимизда яшаб ўтган Беруний бобо йигирма тўрт ёшида минг бетлик китоб ёзган. Ақлга сиғмайдиган иш қилган, чунки ўз ишини яхши кўрган, илму-маърифат фидоийси бўлган.
Ислом Каримов халқнинг мушкулини осон қилаяпти. Омадинг чопиб, ўша одамнинг олдига борибсанми, жонингни бериб ишла. Савоб учун ишла, халқ учун ишла, дунёда яхшилик уруғини сочишдан яхшироқ иш йўқ, — дедилар.
Отамнинг шу ўгитларидан кейин яна ўн йиллар Президент Девонида ишладим. Оддий ходимликдан Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимигача кўтарилдим, кейин хокимият тизимида ишлаб юрдим. Муҳтарам Президентимиздан кўп ўргандим. У киши Давлат қурилиши бўйича илми уммон, Академик эдилар. Бу тоғ шу қадар баландки, йиллар ўтган сари, тобора юксалаверади.
У кишининг қўл остида ишлаб, эринчоқлик қилган бўлсам, нимадандир аччиғим чиққан бўлса, топшириқларни кўнгилдагидай бажармаган бўлсам, у кишининг руҳи олдида кечирим сўрайман. У кишининг қўл остида жуда кўп хайрли ишларга бош қўшдим. Халқимизнинг оғирини енгил қилишда қатнашдим. Бунинг учун Ислом акадан миннатдорман. Илоҳо жойлари жаннатдан бўлсин, қабрлари нурга тўлсин, ийди Қурбон кунлари ёд этиб турибмиз, руҳлари шод бўлсин !
Шоир Муҳаммад Исмоил
Манба: diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди