15:38 / 14.09.2016
15 767

Ўзбекистонда дронлар рўйхатдан ўтказилади

Ўзбекистонда дронлар рўйхатдан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида дронлар (учувчисиз учар қурилмалар) эксплуатацияси тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига кўра, 2015 йилнинг 1 январидан дронларни (код ТН ВЭД 8802 20 000 0) Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уларни сотиш ёки фойдаланиш тўлиқ тақиқланган. 2016 йилнинг май ойидан эса Ҳукумат дронлар импорти, сотилиши ва учирилишига алоҳида қарорлар асосида рухсат бериш имкониятини кўриб чиқди.

Янги ҳужжат ўйинчоқлар, авиамоделлар ва дронлар ўртасидаги фарқни белгилаб беради.

Фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланувчи, вазни 250 граммдан оғир бўлмаган, ТН ВЭД 8802 20 000 0 кодига тўғри келмайдиган, парвозни автоном бошқариш ва навигация функцияларисиз, фото ва видеоускуналар билан жиҳозланмаган учар қурилма ҳаво кемасининг ўйинчоқ модели сифатида тан олинади. Ўйинчоқ моделларни ҳаво кенглигида қўллаш учун рухсат сўраш талаб қилинмайди. Ҳаво кемасининг ўйинчоқ моделлари парвози 50 метргача бўлган баландликда, аэродромлар ҳудудидан 150 метрдан яқин бўлмаган масофада, одамларга хавф туғдирмайдиган жойда, учар қурилмани назоратдан қочирмаган ҳолатда амалга оширилади.

Ўйинчоқ билан авиамоделни адаштирманг, авиамодель - вазни 250 граммдан ортиқ, парвозни автоном бошқариш ва навигация функциясисиз, фото ва видеоускуналар билан жиҳозланмаган, ўқув, спорт ҳамда маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, техник ижод ривожи учун мўлжалланган. Авиамоделлар парвози ҳаво кемалари парвози учун махсус ҳудудларда қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Ўйинчоқ ва авиамодель тавсифига тушмаган ҳар қандай ҳаво кемаси дрон, яъни учувчисиз учар қурилма ҳисобланади.

Дронлар эксплуатациясини йўлга қўйиш учун дастлаб радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишга рухсат олиш керак бўлади, зеро дронлар бундай воситалар билан жиҳозланган бўлади.

Дронлар эксплуатацияси Ўзбекистон Республикасининг парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дронлар рўйхатдан ўтказилади