16:51 / 14.09.2016
7 063

Ўзбекистон ижобий туйғули мамлакатлар рейтингида тўртинчи ўринни олди

Ўзбекистон ижобий туйғули мамлакатлар рейтингида тўртинчи ўринни олди

Gallup ижтимоий компанияси 2015 йил давомида дунёнинг 140 та мамлакатида 147 мингта интервью ўтказди. Одамларга кеча қандай ҳис-туйғуларни бошидан ўтказгани ҳақида билиш учун “Кеча бирор қизиқроқ иш бажардингизми?”, “Кеча кўп кулдингизми?”, “Асабийлашдингизми?” каби ўнта савол берилди.

Иккита гуруҳдаги саволларга берилган “Ҳа” жавобларидан келиб чиқиб ижобий ва салбий кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилди. Барча мамлакатларда сўралганларнинг 72 фоизи бир кун илгари кўп кулишганлигини таъкидлашди. Ижобий ҳис-туйғулар бўйича биринчи ўринни Парагвай эгаллади. Ундан кейинги икки ўринда Гватемала ва Гондурас бормоқда. Ўзбекистон эса рўйхатнинг 4-ўрнидан жой олди. Рейтингнинг қуйи ўринларини ички вазият беқарор бўлган мамлакатлар — Сурия, Туркия, Украина, Ироқ, Яман эгаллади.

Манба: diydoraziz.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ижобий туйғули мамлакатлар рейтингида тўртинчи ўринни олди