Тошкентдаги Абдулла Қодирий кўчаси кенгайтирилади

  • Узбекистон
  • 10-03-2015, 12:05
  • 1 644
  • Тошкентдаги Абдулла Қодирий кўчаси кенгайтирилади

    Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий кўчасининг Гангадан Абайгача бўлган қисмида йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

    “Письма о Ташкента” нашрида ёзилишича, йўлнинг бу қисми ҳаракатланиш учун жуда торлик қилади. Эндилкда, йўл четидаги боғ ҳисобидан йўл 1,5 метрга кенгайтирилади.

    Қайд этиш жоиз, ўтган йилнинг августида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Абдулла Қодирий йўлини кенгайтириш ва бу йўлни 8 қаторли йўлга айлантириш кераклигини таъкидлаган эди.

    Манба: www.kun.uz