Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ равишда жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди. Мазкур тузатишлар тўғрисидаги қарорни 2016 йил 23 сентябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган. У, 24 сентябрдан кучга киради, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Кодекснинг янгиланган 125-моддасига мувофиқ, ўт ўчиргич, тиббиёт қутиси, фавқулодда тўхташ белгиси, ёруғлик қайтарувчи нимча ва қонунда белгиланган тартибда шишани синдириш учун болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситасини бошқариш – ҳайдовчига энг кам ойлик иш ҳақининг ярим бараварида жарима солишга асос бўлади. (1 октябрдан 74887,5 сўмни ташкил этади).
Бундан ташқари, мотоциклни бошқариш қоидаларига риоя қилмай, махсус бош кийимисиз мотоцикл бошқариш – энг кам ойлик иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида (1 октябрдан — 29955 сўм) жарима солишга асос бўлади. Бу қоида мопед ҳайдовчиларга ҳам тегишли экани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди