15:29 / 24.09.2016
7 647

Комилов: Орол фожиаси – минтақа ривожланиши учун бевосита таҳдиддир

Комилов: Орол фожиаси – минтақа ривожланиши учун бевосита таҳдиддир

Нью Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг71-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. 23-сентябрда унда иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маъруза қилди. У жаҳон ҳамжамияти эътиборини Тошкент нуқтаи-назаридан муҳим бўлган халқаро ва минтақавий муаммоларга қаратди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ўтган йили қабул қилинган ва 2016-2030 йилларга мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда, замонавий иқлим ўзгаришлари кузатилаётган бир вақтда экология муҳофазаси ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда.

Комиловнинг айтишича, бу фикрнинг яққол исботи бўлган Орол денгизи фожиаси, ўзининг экологик-иқлимий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар оқибатлари билан минтақанинг барқарор ривожи, саломатлик ва генофондини асраб қолиш ҳамда у ерда яшаётган инсонлар келажагига таҳдид солмоқда. Денгиз қуришининг давом этиши ва унинг атрофида рўй бераётган гуманитар инқироз, ичимлик сувининг танқислиги ва сифатининг пасайиши, хавфли касалликларнинг тобора кўпайиши Орол фожиасининг салбий оқибатларидир.

“Бу борада бугунги кундаги муҳим вазифа Оролбўйининг табиий биологик фондини сақлаб қолиш, Орол инқирозининг атроф-муҳит ва энг асосийси, минтақада яшовчи миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзига салбий таъсирини камайтиришдан иборат”, - деган Абдулазиз Комилов.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Марказий Осиё сув-энергетика захираларини оқилона бошқариш позициясига қатъий равишда амал қилади. Бу масалалар, минтақанинг барча мамлакатлари манфаатларини эътиборга олган ҳолда, сув захираларини адолатли ва рационал тақсимлашни кафолатловчи умумтан олинган халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида ҳал этилиши керак.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Комилов: Орол фожиаси – минтақа ривожланиши учун бевосита таҳдиддир