Ўзбекистон Президенти мажбуриятларини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 21 сентябрдаги қарорлари билан адлия вазирининг янги биринчи ўринбосари ва икки ўринбосари тайинланди, деб маълум қилди "Кун" сайти.
Вазирнинг биринчи ўринбосари этиб Русланбек Давлетов, ўринбосарлари этиб эса Нодиржон Жўраев ва Ҳамдам Қаршиев (Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори) тайинланди.
Давлетов Русланбек Қуролтайевич бунгача (2014—2016 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбасининг мудири бўлиб ишлаган.
Жўраев Нодиржон Савриддиновичнинг охирги иш жойи (2014—2016 йиллар) Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказида директор лавозимида бўлган.
Қаршиев Ҳамдам Алиқулович бунгача (2013—2016 йиллар) Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди