'
Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) кадрлар алмашинуви юз берган. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, университет жамоаси янги ректор Тўлқин Тешабоев билан таништирилган.
Эндиликда шу йилнинг 8 февралида университет ректори сифатида иш бошлаган Ўткир Ҳамдамов ўрнига Тўлқин Тешабоев тайинланган.
Тўлқин Тешабоев илгари Касаба уюшмалари Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Муқаддам эса ўқув ишлари бўйича проректор сифатида фаолият кўрсатган.
Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.
Университет сайтидаги маълумотга кўра, университет ва унинг филиалларида 10242 нафар талаба таҳсил олади. Олийгоҳ 26та хорижий давлатнинг 42 университет, 8 илмий-тадқиқот маркази, 12 корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди