Веломарафон муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Веломарафон муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

Узбекистон 2-10-2016, 01:44 1 009
Веломарафон муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

2 октябрь куни 9:00 дан 11:00 гача Тошкентдаги бир қатор марказий кўчалар тўққинчи «Камолот-Тур» ёшлар веломарафони ўтказилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади.

Пойтахт ҳокимияти ахборот хизматининг хабар қилишича, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай, Навоий, Шароф Рашидов, Мустақиллик, Амир Темур Ойбек, Глинка, Себзор ва Юсуф Хос Хожиб кўчаларида ҳаракат чекланади.

Тошкент маъмурияти ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.