Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сирғали туманига ташриф буюриб, туманда метро бекатлари барпо этиш, ер устидан ўтадиган замонавий метро йўли қуриш заруритига тўхталган эди.
Ер усти тезюрар метро йўналишини қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ер усти тезюрар метро йўналиши 4 йил мобайнида қуриб битказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Серғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.
Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6та станциядан иборат бўлади.
Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)