Юлдузлар далада пахта теришяптими ё селфи тушишяптими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юлдузлар далада пахта теришяптими ё селфи тушишяптими?

Узбекистон 8-10-2016, 22:36 1 893
Юлдузлар далада пахта теришяптими ё селфи тушишяптими?

«Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари 3 октябрдан бошлаб Хоразм вилоятида давом этмоқда.

5 октябрь куни тарғибот тадбирлари Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларининг 30та умумтаълим мактаблари, 15 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда 7 та фермер хўжаликларида бўлиб ўтди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.

Мазкур тадбирларда театр, кино, ўзбек эстрадасининг вакиллари жумладан, Райҳон Ғанива, Уммон гуруҳи, Анвар Санаев, Масрурбек Усмонов, Адхам Солиев ва кўпгина санъат намоёндалари иштирок этишди. Улар мактаб ва коллежлардаги учрашувлардан сўнг пахта далаларига йўл олишди ва ҳашарчилар билан учрашиб, далада пахта ҳам теришган.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.