12:18 / 09.10.2016
6 782

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов 8 октябрь куни Остонада Қозоғистон Бош вазири Бакитжон Сагинтаев билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг расмий сайтида маълум қилинди.

Манбага кўра, учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон кимёвий ва нефть-кимёвий соҳаларида ҳам алоқаларни мустаҳкамлаши керак.

Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштиришга доир бундан аввал эришилган келишувларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди