Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўқишга киритиш ҳамда маҳбусларни қамоқдан чиқариб бериш ваъдаси билан фуқаролардан жуда катта миқдорда хориж валютаси олиб, уларни чув туширган фирибгар ушланди, дейилади Diydoraziz.uz хабарида.
“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, исми ошкор этилмаган фирибгар Тошкент давлат юридик университетига киритиш учун 18 минг, Ўзбекистон Миллий университетига киритиш учун 6000, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига киритиш учун 5000, Самарқанд давлат университетига киритиш учун 3000 доллар пул олган. Шунингдек, у босқинчилик айбланган фуқарони қамоқдан чиқариш ваъдаси билан унинг қариндошини 7000 долларга чув туширган.
Қайд этилишича, фирибгар томонидан алданган фуқаролардан бири унинг устидан ҳуқуқ идораларига мурожаат қилишини айтгач, уни бўғиб ўлдирган. Фирибгарлик ва қотилликда айбланган судланувчи 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди