fDi Magazine журнали «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасини Марказий Осиёда энг яхши деб топди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Нашр дунёнинг энг яхши эркин иқтисодий зоналари рўйхатини тузди. Мазкур рўйхатда «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи, «Марказий Осиёда йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, «Навоий» ЭИИЗ «Осиёда кичик ва ўрта бизнесни жалб этиш бўйича йилнинг энг яхши эркин индустриал-иқтисодий зонаси» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, fDi Magazine журнали fDi Intelligence таҳлилий маркази томонидан чоп этилади ва Financial Times ноширлик гуруҳи таркибига киради. Нашр тўғридан-тўғри инвестициялар глобал бозори таҳлилига ихтисослашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди